Қозоғистондаги кўп қаватли бинода кучли ёнғин юзага келди (видео)

Олам

image

Бугун, 22 июнь куни Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида кўп қаватли бинода ёнғин чиқди. Бу ҳақда мамлакат Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, бино маъмурий ва қисман турар жой ҳисобланиб, унинг ташқи корпуси ёниб кетган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғинни ўчиришга 16 та техника ва 72 нафар ходим жалб этилган. Шунингдек, воқеа жойида штаб ташкил этилган бўлиб, эвакуация ишлари олиб борилмоқда. 

Айни пайтда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари томонидан 8 киши, жумладан 1 нафар бола бинодан эвакуация қилинган. Жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда ресторанлардан бирига ўт кетгани ҳақида хабар берилганди.

 


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин Қозоғистон кўп қаватли бино

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made