НАТО Украинани таъминлаш учун 3 та йирик ҳарбий база яратмоқчи – Орбан
Олам
−
14 Июнь
5966НАТО ўз мамлакатлари ҳудудида учта йирик ҳарбий база яратишни ва улардан Украинага қурол етказиб беришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Венгрия Бош вазири Виктор Орбан “Косут” радиостанциясининг эрталабки дастурида сўзлаган нутқида маълум қилди.
Орбан, агар бу базалар Украина билан чегарадош мамлакатларда, хусусан Полша, Руминия ва Словакияда ташкил этилса, улар ҳарбий нишонга айланишидан хавотирда эканлигини билдирди. Бош вазирнинг таъкидлашича, яқин атрофда жойлашган Венгрия ҳам ўз хавфсизлиги ҳақида қайғуради ва бу ҳаракатларда иштирок этмайди.
"Минтақа давлатлари – Польша ва Руминия Украина можаросига қандай муносабатда бўлади? Улар олдинги чизиққа энг яқин бўлганлари учун украиналикларга энг кўп ёрдам бера оладилар деб ўйлашади. Словаклар эса бу борада эҳтиёткор”, дейди Бош вазир.
Ҳукумат раҳбари Венгрия НАТОнинг Украинадаги миссиясида иштирок этишни истамаслигини бир неча марта тасдиқлади. Бу миссия Украина армияси учун қурол-яроғ етказиб беришни мувофиқлаштириш ва ҳарбий кадрлар тайёрлашдан иборат. У 12 июнь куни Будапештга ташриф буюрган НАТО Бош котиби Йенс Столтенбергдан Венгрия ўз ҳудудидан ташқаридаги альянс операцияларида иштирок этмаслиги ҳақида кафолат олганини эслатди.
"Биз НАТОга аъзо 31 давлат томонидан тинчлик позициясидан уруш позициясига ўтишимиз учун катта босим остида эканимиз аниқ. Муаммо шундаки, НАТОнинг 32 давлатидан 31 таси русларни мағлуб этишни хоҳлайди ва уришаётган томонлар – Украина ва Россия бу можарони жанг майдонида ҳал қилиш мумкинлигига ишониб, бир-бирига таслим бўлишни хоҳламайдилар”, дейди Виктор Орбан.
Сиёсатчи бу урушнинг маъноси йўқ эканлиги ва жанг майдонида ҳеч қандай ечим мавжуд эмаслигига ишонишини қўшимча қилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Виктор Орбан Венгрия НАТОнинг Украинани қўллаб-қувватлашига вето қўймасликка рози бўлганини айтганди.
LiveБарчаси