Жанубий Корея КХДР чегарасида огоҳлантирувчи ўт очди

Олам

image

Шимолий Корея аскарлари чегарани қисқа муддат кесиб ўтганидан сўнг Жанубий Корея ҳарбийлари огоҳлантирувчи ўқ узди. Бу ҳақда бугун, 11 июнь куни эрталаб Жанубий Корея қуролли кучлари штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси маълумотларига таяниб, "Yonhap" ахборот агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, Шимолий Корея аскарлари гуруҳи 9 июнь куни маҳаллий вақт билан соат 12:30 атрофида чегаранинг марказий қисмида икки Кореяни ажратувчи демилитаризация зонаси доирасидаги демаркация чизиғини кесиб ўтган.

Овоз кучайтиргичлар орқали огоҳлантириш ва огоҳлантирувчи ўқлардан кейин Шимолий Корея қўшинлари чегаранинг ўз томонига қайтди. Шундан сўнг, "бошқа ғайриоддий фаолият" бўлмади.

Эслатиб ўтамиз, 9 июнь куни Жанубий Корея Шимолий Корея билан чегарада ўрнатилган овоз кучайтиргичлар орқали тарғиботни қайтадан йўлга қўйилаётганини маълум қилганди. Сеул расмийлари бу қарорни Шимолий Кореянинг давом этаётган “ахлат ҳужумлари”га жавоб деб атади.


Мақола муаллифи

Теглар

Жанубий Корея Шимолий Корея

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made