Ўзбекистонликлар учун қанча Ҳаж квотаси ажратилди?

Жамият

image

Жорий йилда Ўзбекистон фуқаролари учун умумий Ҳаж квотаси 15 000 нафар этиб белгиланди. Бу ҳақда бугун, 21 май куни АОКАда бўлиб ўтган брифингда Дин ишлари бўйича қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Илҳом Маърупов маълум қилди.

“Ҳаж-2024” мавсумига пухта тайёргарлик ишларини амалга ошириш мақсадида, дастлабки ишчи гуруҳ Саудия Арабистонига етиб бориб, айни пайтда Макка ва Мадина шаҳарларидаги меҳмонхоналарда, шунингдек, Мино, Арафот, Муздалифа манзилларида бўлиб, юртдошларимиз учун барча шароитларни ҳозирлаш бўйича тегишли чора-тадбирларни амалга оширмоқдалар”, дейди Илҳом Маърупов.

Билдирилишича, ўзбекистонлик зиёратчилар учун ажратилган меҳмонхоналар шай ҳолатга келтирилган. 23 майдан 7 июнь кунига қадар республиканинг 10 та ҳудудий халқаро аэропорти: Тошкент, Наманган, Фарғона, Қарши, Термиз, Самарқанд, Бухоро, Навоий, Урганч, Нукус шаҳарлари орқали ҳожиларни Мадина шаҳрига юбориш ҳамда 22 июндан 12 июлга қадар Жидда шаҳридан Ўзбекистонга олиб келиш ишлари амалга оширилади.

Қайд этилишича, Ҳаж мавсумида ўзбекистонлик зиёратчиларга хизмат кўрсатиш, ибодатларни эмин-эркин ҳамда тўла-тўкис амалга оширишлари учун юқори малакали Ишчи гуруҳи, шифокорлар, ошпазлар ва гуруҳ раҳбарлари жалб этилади. Саудия Арабистони Подшоҳлиги томонидан белгиланган тартибга мувофиқ Ҳаж амалларини бажариш учун зиёратчида “Ҳаж-2024” визаси бўлиши шарт.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Саудия Арабистони подшоҳлигининг Ҳаж ва Умра вазирлиги эса Ҳаж зиёратини адо этиш ниятида бўлганларни турли мамлакатлардаги ижтимоий медиа платформаларида реклама қилинган уйдирма компаниялар қурбони бўлиш хавфидан огоҳлантирганди. Дин ишлари бўйича қўмита ҳам муборак сафарларга ноқонуний йўллар билан боришга интилиш 6 ой қамоқ жазоси, Саудия Арабистонидан депорт қилиш ва Саудия Арабистонига ҳар қандай виза билан 10 йил муддатга киришни тақиқлаш ҳамда 100 минг Саудия риёли (26 минг АҚШ доллари) миқдорида жарима солишга олиб келишидан огоҳлантирган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистонликлар Ҳаж квотаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made