ЕИ Россиянинг музлатилган активларидан фойдаланиш режасига келишиб олди

Олам

image

Европа Иттифоқи давлатлари музлатилган Россия активларидан тушган маблағларни Украинани қўллаб-қувватлаш учун ишлатиш режасини маъқуллади. Бу ҳақда Чехия Ташқи ишлар вазири Ян Липавский маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, бундай қарор Украинага 2024 йилда уч миллиард еврогача маблағ олиш имконини беради, унинг 90 фоизи мамлакатнинг ҳарбий эҳтиёжларига йўналтирилади.

“Россия ўзининг агрессив уруши туфайли етказган зарарни тўлаши керак”, дейди вазир.

Bloomberg маълумотларига кўра, ЕИ режаси 15 февралдан кейин олинган даромадларни Украинага ўтказишни назарда тутади.

Ушбу санадан олдин олинган маблағлар, масалан, Россиядаги қонуний даъволар билан боғлиқ ҳар қандай хавфларни қоплаш учун Бельгиянинг Euroclear депозитарийсида сақланади.

Активлар йилига тахминан беш миллиард евро ишлаб чиқариши кутилмоқда, Украина эса йилига икки марта ёрдам олади.

Эслатиб ўтамиз, Қўшма Штатлар янги мудофаа саноати жамғармаси орқали Украинага қўшимча 2 миллиард доллар ҳарбий маблағ ажратиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Европа Иттифоқи Украина

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг