Норбоева Дэвид Кэмерон билан учрашди

Жамият

image

Бугун, 23 апрель куни Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева Британия Ташқи ишлар, ҳамдўстлик ва тараққиёт масалалари бўйича давлат котиби Дэвид Кэмеронни қабул қилди. Бу ҳақда Сенат матбуот хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, учрашувда Ўзбекистон ва Буюк Британия сиёсий-дипломатик мулоқотини кенгайтириш, шунингдек, халқаро майдонда конструктив ҳамкорликни давом эттириш, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар муносабатларни мустаҳкамлаш, парламент алоқаларини фаоллаштириш масалалари муҳокама қилинган.

Мулоқот чоғида кейинги йилларда мамлакатлар ўртасидаги муносабатлар юқори даражага кўтарилгани алоҳида таъкидланган.

Суҳбат давомида яшил иқтисодиётни ривожлантириш соҳасида қўшма лойиҳаларни йўлга қўйиш, иқлим ўзгариши оқибатларига қарши курашда ўзаро ҳамкорликни кучайтириш муҳимлиги қайд этилган.

"Бундан ташқари, таълим ва маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантириш устувор йўналиш сифатида қайд этилди. Олий таълимда замонавий соҳалар бўйича малакали мутахассисларни тайёрлаш, инглиз тилида ўқитиладиган таълим дастурларини кенгайтиришнинг амалий жиҳатлари кўриб чиқилди", дейилади хабарда.

Дэвид Кэмерон Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини таъминлаш, хусусан, муносиб меҳнат тамойилларини жорий этиш, гендер тенгликка эришиш, оилавий зўравонликка қарши курашиш борасида ижобий ишлар амалга оширилаётганини алоҳида қайд этган.

Учрашув жараёнида кейинги йилларда парламентлараро ҳамкорлик сезиларли даражада фаоллашгани эътироф этилди. Томонлар бу борада ўзаро мулоқотни янада кенгайтириш бўйича фикр алмашган.


Мақола муаллифи

Теглар

Танзила Норбоева Олий Мажлис Сенати Дэвид Кэмерон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made