Зойир Мирзаевга янги ўринбосар тайинланди
Local
−
22 February 2020 7373 1 minute
Бугун, 22 февраль куни Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаевга янги ўринбосар тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Долли Ҳакимович Аллаев вилоят ҳокимининг ўринбосари - маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган.
У шу пайтгача Қашқадарё вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳри, шунингдек Хоразм, Фарғона, Сирдарё, Тошкент вилоятлари ҳокимларига ўринбосарлар тайинланган эди.
Live
All