Зиеш фаолиятини Бразилияда давом эттиради

Sport

image

“Аякс” ва “Челси” клубларининг собиқ футболчиси Ҳаким Зиеш фаолиятини Бразилиянинг “Ботафого” жамоасида давом эттиради. Бу ҳақда Фабрицио Романо маълум қилди.

Романонинг маълум қилишича, 33 ёшли марокашлик футболчи “Ботафого” билан келишувга эришган. Зиеш жорий йилнинг 8 сентябрь куни Бразилияга бориб, янги клуби билан шартнома имзолайди. У жамоага эркин агент сифатида қўшилади.

Зиешнинг сўнгги клуби Марокашнинг “Видад” жамоаси бўлган. У ўтган мавсумда барча мусобақаларда 16 та учрашувда майдонга тушиб, 9 та гол урган ва 2 та голли узатмани амалга оширган.

Маълумот учун, Зиеш фаолияти давомида “Аякс”, “Челси”, “Галатасарой” ва “Ал-Дуҳайл” клубларида ҳам тўп тепган. У 2020-2021 йилги мавсумда “Челси” билан Европа Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends