Зимбабведаги паром ҳалокати қурбонлари 100 нафарга яқинлашди

World

image

Зимбабведа Кариба кўлида паромнинг ағдарилиб кетиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 94 нафарга етди. Паромда унинг белгиланган сиғимидан икки баравар кўп йўловчи бўлгани аниқланди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.

Ҳодиса ўтган ҳафта Кариба шаҳридан кўлдаги чекка қишлоқ ҳудудига йўл олган паром кучли тўлқинлар таъсирида ағдарилиб кетиши оқибатида содир бўлганди.

Маълум қилинишича, паромда 180 га яқин йўловчи бўлган. Бироқ паромнинг сиғими 90 кишига мўлжалланган. Ҳукумат паромдаги йўловчилар ва юклар унинг белгиланган сиғимидан ошиб кетганини тасдиқлаган.

Қайд этилишича, ҳозиргача 77 киши қутқарилган. Қидирув-қутқарув ишлари эса давом этмоқда.

“The Herald” нашрига кўра, мазкур ҳодиса Зимбабве тарихидаги энг кўп қурбонли транспорт ҳалокатига айланган. Аввалги энг йирик фожиа 1991 йилда содир бўлган автобус ҳалокати бўлиб, унда 89 киши ҳалок бўлган.

Маълумот учун, Кариба кўли Зимбабве ва Замбия чегарасида жойлашган. У дунёдаги энг йирик сунъий сув омборларидан бири ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркиянинг Муғла вилояти Фетҳие тумани яқинида сайёҳлик кемасида ёнғин содир бўлганди. Оқибатда бортдаги 115 нафар киши эвакуация қилинган.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends