Жиззахда уч ойлик келин тўсатдан вафот этди

Crime

image

Ижтимоий тармоқларда сурхондарёлик фуқаро З.А. қизи М.А.ни Фориш туманига узатгани, орадан 3 ой ўтгач қизининг жасадини олиб келиб беришгани, ота қизининг вафотига сабабчи бўлган айбдор шахсларни жиноий жавобгарликка тортишни сўрагани ҳақида ҳабар тарқалди.

Жиззах вилояти прокуратураси ҳолатга муносабат билдириб, М.А.нинг ўлими юзасидан Фориш туман прокуратураси томонидан қўшимча терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётганини маълум қилди.

Таъкидланишича, текшириш жараёни Жиззах вилояти прокуратураси томонидан назоратга олинган.


Rate Count

1234

Rating

3

Rate this article

Share with your friends