Жиззахда мактаб ўқувчиси ЙТҲ содир этди 

Crime

image

Жорий йилнинг 14 октябрь куни Жиззахда 10-синф ўқувчиси Nexia 2 русумли транспорт воситасида бошқа автомобиль билан тўқнашиб, йўл транспорт ҳодисаси содир этган. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди. 

Қайд этилишича, соат 00:25 атрофида 2005 йилда туғилган Жиззах шаҳрининг 26-мактаби ўқувчиси Nexia 2 русумли автомобилни бошқариб кетаётиб, ўзига нисбатан қарама-қарши йўлда ҳаракатланиб келаётган автомашинага урилган.

ЙТҲ оқибатида Nexia 2 ҳайдовчиси олган тан жароҳатлари билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах вилояти филиалига ётқизилган. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг май ойида Хоразм вилоятининг Урганч туманида 10-синф ўқувчиси содир этган ЙТҲда 3 киши ҳалок бўлганди. 


Tags

Rate Count

175

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends