Жиззахда итни электр арра ёрдамида жароҳатлаган шахс ушланди
Local
−
13 June 2023 11705 1 minute
Ижтимоий тармоқда Жиззах вилоятида номаълум шахс итга электр арра ёрдамида жароҳат етказганига оид хабар ва фотосуратлар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан вилоят Ички ишлар бошқармаси Матбуот хизмати расмий муносабат билдирди.
Унда айтилишича, мазкур қонунбузарлик жорий йилнинг 12 июнь куни Дўстлик туманининг Алишер Навоий маҳалласида яшовчи Ҳ.Қ. томонидан содир этилган. Тарқалган суратларда кўриниб турибдики, шахс томонидан итнинг бош қисмига электр арра билан жароҳат етказилган
Ушбу шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 111-моддасига асосан белгиланган тартибда баённома расмийлаштирилган.
Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 111-моддасига кўра, яъни ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлган, уларни ғаразли, бошқа паст ниятларда қийноққа солган ёки уларга азоб берган шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солиниши мумкин.
Live
AllIspaniya migrantlarni Seutani tark etishga majbur qilish uchun ularni suv va o'tsiz qoldirmoqda
17:40
Toshkentdagi o'pirilib tushgan yo'l o'tkazgich qurilishida 7,4 mlrd so'm eb yuborilgani ayon bo'ldi
17:28