Жиззахда иккита корхона 4,5 млрд сўмлик электрни ўғирлади

Crime

image

Жиззах вилоятининг Ш. Рашидов туманида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган корхоналар аниқланди. Бу ҳақда Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси хабар берди.

Қайд этилишича, Жиззах вилоятининг Ш. Рашидов туманида ўтказилган назорат тадбири давомида “Ж. З. М.” хусусий корхонасига қарашли сув насослари электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келаётгани маълум бўлган.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ушбу қоидабузарлик оқибатида электр таъминоти корхонасига 2 миллиард 948 миллион сўмлик зарар етказилган.

Шунингдек, вилоятнинг мазкур туманида ўтказилган назорат тадбирида “Ф. З. B.” МЧЖга қарашли сув насослари ўзбошимчалик билан тармоққа уланиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келаётгани аниқланган.

Билдирилишича, ушбу қоидабузарлик натижасида электр таъминоти корхонасига 1 миллиард 561 миллион сўмлик зарар етказилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хоразм вилоятининг Боғот ва Хазорасп туманларида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends