Жиззахда гольф мажмуаси қурилади
Local
−
28 August 2019 4898 1 minute
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Жиззах вилоятида гольф индустриясини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Қарорга мувофиқ, Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида гольф бўйича профессионал ва хаваскор турнирларни ўтказиш бўйича мажмуа ташкил этилади.
Қарор билан “Mirasmanda Golf Resort” МЧЖ ташкил этилиб, гольф мажмуаси учун туман ҳудудидан 200 гектар ер участкаси ажратилади.