Жиззах ва Самарқандда қурилиш бош бошқармаси бошлиғи ўзгарди
Local
−
03 November 2020 5978 1 minute
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 ноябрь кунги қарори билан қурилиш соҳасида янги тайинловлар амалга оширилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Қарор билан Маҳмуд Пардабоевич Турсунов Жиззах вилояти қурилиш бош бошқармасининг бошлиғи этиб тайинланди. Шу муносабат билан Эргаш Қўлдошев ушбу лавозимдан озод қилинди.
Шунингдек, Лазиз Зоҳидович Ҳамидов Самарқанд вилояти қурилиш бош бошқармасининг бошлиғи этиб тайинланди. Шу муносабат билан Баҳром Назаров ушбу лавозимдан озод қилинди.