Жеймс Франко фильмда Кройфф образини гавдалантиради
Sport
−
12:04 232 2 minutes
Жеймс Франко “Стоичков: Бир пайтлар Болгарияда” фильмида Йохан Кройфф образини гавдалантиради. Бу ҳақда фильм продюсерлари маълум қилди.
Уларнинг таъкидлашича, мазкур лойиҳа Болгария киноси тарихида икки нафар Голливуд юлдузи – Жеймс Франко ва Жим Кэвизел бир фильмда иштирок этаётган илк ҳолат ҳисобланади.
“Оскар” мукофотига номзод бўлган Франко фильмда жаҳон футболидаги энг нуфузли шахслардан бири бўлган Кройфф образини яратади. Унда Кройффнинг Христо Стоичков учун Европа футболидаги катта саҳнага йўл очишдаги роли ҳам акс эттирилади.
Жеймс Франко ўз авлодининг таниқли америкалик актёрларидан бири ҳисобланади. У Дэнни Бойлнинг “127 соат” фильмидаги роли учун “Энг яхши актёр” номинациясида “Оскар”га номзод бўлган. Шунингдек, актёр икки марта “Олтин глобус” мукофотига сазовор бўлган.
Франконинг энг машҳур фильмлари қаторига “Ўргимчак одам” трилогияси, “Милк”, “Ананас экспресси” ва “Маймунлар сайёрасининг юксалиши” каби картиналар киради. Фильмда Христо Стоичковнинг футболдаги илк қадамларидан тортиб, “Барселона”даги муваффақиятлари, “Олтин тўп”ни қўлга киритиши ва 1994 йилда АҚШда ўтказилган Жаҳон чемпионатидаги иштирокигича бўлган фаолияти ҳикоя қилинади.
Live
All