Жефф Безос бош директорлик лавозимидан қачон кетишини маълум қилди 

World

image

Amazon асосчиси Жефф Безос компаниянинг бош директорлик лавозимидан жорий йилнинг 5 июлида кетишини маълум қилди. Бу ҳақда CNBC хабар берган.  

“Биз шу санани танладик, чунки ушбу кун мен учун аҳамиятли”, деган Безос. 

У 27 йил олдин (1994 йил) айнан шу куни Amazon компаниясига асос солганини таъкидлаган. 

Қайд этилишича, компаниянинг янги раҳбари Amazon Web Services бош директори Энди Жесси бўлади. Безоснинг ўзи компаниянинг ижро этувчи раиси лавозимини эгаллайди. У бошқа лойиҳалар қатори хайрия ташаббусларига кўпроқ вақт ажратишни режалаштирган. 

Эслатиб ўтамиз, Жефф Безоснинг компаниянинг бош директорлик лавозимидан кетиши жорий йилнинг февраль ойида маълум бўлганди.  

Маълумот ўрнида, бош офиси Сиэттлда (Вашингтон) жойлашган Amazon ҳозирда дунёдаги энг йирик онлайн чакана сотувчилардан бири ҳисобланади. 

Компания АҚШ, Канада, Хитой, Япония, Бразилия ва Европа мамлакатларида фаолият юритади.


Tags

Rate Count

45

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends

News on the topic