Жанубий Корея Украинадан саккиз дипломатини чақириб олди

World

−

image

Сеул ва Киев ўртасида КХДРнинг икки нафар асирга олинган ҳарбий хизматчиси топширилгани ҳақидаги маълумот ошкор қилингани бўйича юзага келган баҳс фонида Жанубий Корея Украинадан саккиз нафар дипломатик ходимини чақириб олди. Бу ҳақда Жанубий Корея Ташқи ишлар вазири Чо Хён маълум қилди.

“Ҳозирга қадар саккиз нафар [дипломат – таҳр.] чақириб олинди”, дейди у ва ушбу қарор “мажбурий” бўлганини қўшимча қилган.

Низо “дипломатик муносабатларга хавф солувчи” даражагача кескинлашиши мумкинми, деган саволга Чо агар кескинлик ортишда давом этса, бунинг эҳтимоли борлигини айтган.

“Ушбу масалани имкон қадар тезроқ ҳал қилиш учун Украина Ташқи ишлар вазири [Андрей Сибига – таҳр.] билан алоқада бўлиб турибман”, дейди у.

Эслатиб ўтамиз, кескинлик Украина етакчиси Владимир Зеленский БМТ Бош Ассамблеясида Сеулга КХДРнинг икки асир ҳарбийси топширилганини маълум қилганидан сўнг юзага келди. Жанубий Корея Президенти Ли Чжэ Мён Киевни маълумотларни ошкор қилмаслик тўғрисидаги келишувни бузганликда айблади.

“Украина томонини махфийлик тўғрисидаги келишувни бузишга ва бу маълумотни ошкор қилишга ундаган ҳолатлардан хабарим бўлмаса-да, юзага келган вазият шармандаликдир”, дейди у.

Жорий йилнинг 6 октябрь куни Жанубий Корея ТИВ Украина томони ушбу масала бўйича кечирим сўраганини билдирган. Шунга қарамай, бир кун ўтиб республика Украинадаги элчиси Пак Ки-чанни чақириб олган, элчихона ўз фаолиятини муваққат ишлар вакили раҳбарлигида давом эттирмоқда.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends