Жанубий Корея биринчи ракета ташувчисини учирди (видео)

Tech News

image

Бугун, 21 октябрь куни Жанубий Корея биринчи шахсий “Нури” (KSLV-II) ракета ташувчисининг муваффақиятли парвозини амалга оширди.  

“Бугун соат 17:00 да (Тошкент вақти билан 13:00) “Наро” космодромидан учирилган “Нури” ракетасининг парвози якунланди”, дейилган Фан, технология ва алоқалар вазирлиги баёнотида. 

Таъкидланишича, технологлар парвоздан сўнг маълумотларни таҳлил қилган. 

Парвознинг олтинчи дақиқасида “Нури” 500 километр баландликка чиққан ва икки дақиқадан сўнг 600 километрга кўтарилган. Соат 17:15 да (Тошкент вақти билан 13:15) оғирлиги 1,5 тонна бўлган сунъий йўлдош юки муваффақиятли ажратилган.


Rate Count

132

Rating

3

Rate this article

Share with your friends