Жамоат хавфсизлиги университетига раҳбар тайинланди
Local
−
22 April 2021 11519 1 minute
Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетига бошлиқ тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий гвардияси хабар берди.
Миллий гвардия Ҳарбий-техник институти бошлиғи, полковник Мирзаюсуф Рустамбоев Жамоат хавфсизлиги университети бошлиғи этиб тайинланди.
Аввалроқ, Президентнинг қарори билан Миллий гвардия Ҳарбий-техник институти Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети этиб қайта ташкил этилгани хабар қилинганди.
Шунингдек, Миллий гвардия қўмондонининг биринчи ўринбосари Ички ишлар вазири ўринбосари этиб тайинлангани тўғрисида хабар берилганди.
Live
All