Миллий гвардия институти Жамоат хавфсизлиги университети этиб қайта ташкил этилди

Жамият 4065
image

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йилнинг 15 апрельдаги қарорига мувофиқ Миллий гвардия Ҳарбий-техник институти Жамоат хавфсизлиги университети этиб қайта ташкил этилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Унга кўра университет қуйидагилар учун кадрлар тайёрлайди:

•  ИИВ ва Миллий гвардия учун — жамоат тартибини, йўл ҳаракати хавфсизлиги ва паспорт тизими талабларини амалга ошириш;

•  Қуролли Кучлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар учун — ҳарбий дипломатия, юриспруденция ва иқтисодиёт ҳамда муҳандислик-техник, тарбиявий-психологик ва қўмондонлик-тактик фаолият соҳасида;

•  қўриқлаш тузилмаларига эга органлар учун — қўриқлаш соҳасининг барча йўналишларида.

Маълумот қилишинича, 2021/2022 ўқув йилидан университетда бакалавриат ва магистратура тизими жорий этилади.

Хабарга кўра, қабул квотаси бакалавриатга 300 тагача курсантларни, сиртқи таълим учун 100 нафаргача тингловчини ташкил этади.Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йилнинг 15 апрельдаги қарорига мувофиқ Миллий гвардия Ҳарбий-техник институти Жамоат хавфсизлиги университети этиб қайта ташкил этилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Унга кўра университет қуйидагилар учун кадрлар тайёрлайди:

•  ИИВ ва Миллий гвардия учун — жамоат тартибини, йўл ҳаракати хавфсизлиги ва паспорт тизими талабларини амалга ошириш;

•  Қуролли Кучлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар учун — ҳарбий дипломатия, юриспруденция ва иқтисодиёт ҳамда муҳандислик-техник, тарбиявий-психологик ва қўмондонлик-тактик фаолият соҳасида;

•  қўриқлаш тузилмаларига эга органлар учун — қўриқлаш соҳасининг барча йўналишларида.

Маълумот қилишинича, 2021/2022 ўқув йилидан университетда бакалавриат ва магистратура тизими жорий этилади.

Диёра Абдураҳмонова

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 118
Рейтинг: 3
t
×