Жамал Мусиалага неврологик дисфункция ташхиси қўйилди
Sport
−
11:25 742 2 minutes
“Бавария” ва Германия терма жамоаси футболчиси Жамал Мусиала унда неврологик дисфункция туфайли вақтинчалик абсанс хуружлари кузатилишини маълум қилди. Бу ҳақда журналист Керри Хоунинг ижтимоий тармоқлардаги X саҳифасида келтирилган баёнотида айтди.
Кеча, 18 август куни Мусиала “Бавария”нинг “Хайденхайм”га қарши ўртоқлик учрашувида (4:2) ҳушидан кетгани хабар қилинган эди. Жорий йилнинг 15 август куни эса футболчи “Лейпциг”га қарши (3:1) ўртоқлик баҳсида ҳам ҳушидан кетган.
“Менга неврологик дисфункция туфайли келиб чиқадиган вақтинчалик, аммо даволаш мумкин бўлган абсанс хуружлари ташхиси қўйилди. Улар яқинда “Лейпциг” ва “Хайденхайм”га қарши ўйинларда бўлгани каби ҳолатларга олиб келиши мумкин. Биламан, бу ҳолатлар биринчи қарашда қўрқинчли кўринади, аммо мен учун улар энди кундалик ҳаётнинг бир қисмига айланган. Менинг соғлиғим жуда яхши ва келажакка оптимистик қарайман. “Бавария” ҳамда яқинларим доимо ёнимда ва бу жараёнда мени қўллаб-қувватлашмоқда. Шуни таъкидлаш муҳимки, қўшимча соғлиқ учун хавф мавжуд эмас”, дея Мусиаланинг сўзларини келтиради журналист.
Маълумот учун, 23 ёшли Мусиала 2020 йилдан буён “Бавария” сафида тўп тепиб келмоқда. У мюнхенликлар билан олти марта Германия чемпиони бўлган. Шунингдек, Германия Кубоги, UEFA Суперкубоги ва FIFA Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ғолибликни қўлга киритган.
Мусиала Германия терма жамоаси сафида 46 та учрашувда майдонга тушиб, 10 та гол урган ва 8 та голли узатмани амалга оширган.
Live
All