Жаҳон шахмат тожи учун баҳс қаерда бўлиши маълум бўлди
Sport
−
29 July 4693 1 minute
Амалдаги жаҳон чемпиони, ҳиндистонлик Доммаражу Гукеш ҳамда ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдоров ўртасидаги жаҳон шахмат тожи учун баҳс Швейцариянинг Женева шаҳрида бўлиб ўтади. Бу ҳақда Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) матбуот хизмати маълум қилди.
Маълум қилинишича, жаҳон чемпионлиги учун ўйинлар жорий йилнинг 25 ноябридан 15 декабрига қадар давом этади.
Жавоҳир Синдоров жорий йил апрель ойида Кипрда ўтказилган номзодлар турнирида муддатидан аввал ғолиб чиқиб, амалдаги жаҳон чемпиони Доммаражу Гукешга қарши дона суриш ҳуқуқини қўлга киритган эди.
Эслатиб ўтамиз, Гукеш 2024 йил декабрь ойида хитойлик Дин Лижэнни мағлуб этиб, жаҳон чемпиони унвонини қўлга киритган.
Қизиқарли жиҳати шундаки, мазкур баҳс жаҳон шахмати тарихида чемпионлик учун ўтказиладиган энг ёш финал сифатида қайд этилади. Чунки мусобақа бошланадиган вақтда ҳар икки шахматчи ҳам 20 ёшда бўлади.
Live
All