Зеленский Рустам Умаровни янги лавозимга тайинламоқчи
World
−
03 August 2305 2 minutes
Украина Президенти Владимир Зеленский мамлакат Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши (МХМК) котиби Рустам Умаровни Ташқи разведка хизмати раҳбари этиб тайинлайди. Бу ҳақда Владимир Зеленскийнинг ўзи маълум қилди.
Украина Президентининг сўзларига кўра, Умаров бир қатор асосий йўналишларни мувофиқлаштиришни давом эттиради. Улар орасида АҚШ ва бошқа ҳамкорлар билан ҳамкорлик, мудофаа, дипломатия масалалари, урушни якунлаш бўйича музокаралар жараёни, шунингдек, дронлар соҳаси бор.
Зеленский МХМК котибининг алмашишини 17 июль куни эълон қилган эди. У ушбу лавозимни эгаллашни Ички ишлар вазирлигининг собиқ раҳбари Игорь Клименкога таклиф қилди. Украина ОАВ маълумотларига кўра, ўшанда Умаров Украинанинг АҚШдаги элчиси лавозимига номзодлардан бири сифатида кўриб чиқилаётган бўлган.
Умаров 2025 йил июль ойида МХМК раҳбари этиб тайинланган эди. Кенгаш котиби лавозимида у, жумладан, АҚШ ва Россия билан музокараларда Украинанинг бош вакили сифатида чиқиш қилди.
Бунгача Умаров Украина Мудофаа вазири лавозимини эгаллаган. Ушбу лавозимдаги фаолияти сабаб у Украинада сўнгги йиллардаги энг шов-шувли коррупция ишларидан бири – “Энергоатом” ишида тилга олинган эди. Ушбу иш бўйича Умаров гувоҳ сифатида сўроқ қилинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Владимир Зеленский собиқ Мудофаа вазири Михайло Фёдоровга мамлакатнинг технологик салоҳиятини бирлаштириш ва уни янада ривожлантириш имконини берадиган раҳбарлик лавозимини таклиф қилганди.
Live
All