Евгений Хмара Украинанинг янги Мудофаа вазири бўлди

World

image

Украина Олий Радаси Евгений Хмарани мамлакат Мудофаа вазири этиб тайинлади. Унинг номзодини зарур бўлган 226 та овоз ўрнига 312 нафар депутат қўллаб-қувватлади. Бу ҳақда парламент сайтид хабар берилди.

Евгений Хмаранинг номзодини парламентга Президент Владимир Зеленский киритган эди. У 20 июлдан бери мудофаа идораси раҳбари вазифасини вақтинча бажариб келаётганди.

Хмара июль ойида лавозимини тарк этган Михаил Фёдоровнинг ўрнини эгаллади. Владимир Зеленский кадрлар бўйича бу қарорнинг сабаблари қаторида Фёдоров ва ўша пайтда Украина Қуролли кучлари бош қўмондони лавозимини эгаллаган Александр Сирский ўртасидаги келишмовчиликларни, шунингдек, фронтда, бригадаларда ва сафарбарлик соҳасида ҳал этилмаган муаммоларни кўрсатганди.

Фёдоровнинг истеъфоси Киев ва Украинанинг бошқа шаҳарларида норозилик акцияларини келтириб чиқарди. Акция иштирокчилари уни лавозимига қайтаришни ва Сирскийни ишдан бўшатишни талаб қилди.

Евгений Хмара 2026 йилнинг январь ойидан июль ойигача Украина Хавфсизлик хизмати (раҳбари вазифасини вақтинча бажарган. Бунгача у УХХнинг “Альфа” номи билан танилган “А” Махсус операциялар марказига раҳбарлик қилган. Украина ОАВ маълумотларига кўра, Хмара 2022 йилнинг ёзида Змеиний оролини озод қилиш операциясига раҳбарлик қилган.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends