Японияда аҳоли ядровий сиёсатнинг қайта кўриб чиқилишига қарши бош кўтарди
World
−
31 October 485 2 minutes
Кеча, 30 октябрь оқшомида 10 мингга яқин Япония фуқаролари Токиодаги миллий парламент биноси олдида тўпланиб, Бош вазир Санаэ Такаичи ҳукуматининг мамлакат ядровий сиёсатини қайта кўриб чиқиш ва ҳарбий салоҳиятни кенгайтириш режаларига қарши чиқди. Бу ҳақда “Синьхуа” хабар берди.
Қайд этилишича, акцияга ҳукумат вакилларининг Япония Ўзини-ўзи ҳимоя қилиш кучлари учун атом сувости кемаларини ишлаб чиқиш имконияти ҳақидаги баёнотлари сабаб бўлган. Аввалроқ, Мудофаа вазири Синдзиро Коидзуми ушбу масалани муҳокама қилишда ҳеч қандай вариантлар истисно этилмаслигини таъкидлаган. Ушбу ойда Такаичи ҳам парламентда ҳукумат бундай имкониятни жиддий равишда кўриб чиқишини маълум қилган.
Бундан ташқари, Япония ОАВларининг хабар беришича, ҳукумат йил охиригача режалаштирилган хавфсизлик соҳасидаги учта асосий ҳужжатни янгилаш жараёнида мамлакатнинг учта ядросиз принципи таърифини қайта кўриб чиқиши мумкин.
Акция иштирокчилари ҳарбий салоҳиятнинг кенгайтирилиши Япониянинг қўшни давлатлар билан муносабатларидаги зиддиятни кучайтириши мумкинлигидан хавотир билдирган.
Ёсикава фамилияли намойишчилардан бири ҳарбий қудратни ошириш ўзини-ўзи ҳимоя қилиш эҳтиёжлари чегарасидан чиқиб кетганини таъкидлаган. Акциянинг бошқа бир иштирокчиси – Мицуру Курэбаяси эса турмуш даражаси ва иситиш харажатлари ортиб бораётган бир пайтда ҳукумат аҳолининг иқтисодий қийинчиликларига эмас, балки ҳарбий масалаларга эътибор қаратаётганини қайд этган.
У, шунингдек, Японияда ядровий қуролни жойлаштиришга эҳтимолий рухсат берилишига ва мамлакат конституциясига ўзгартиришлар киритиш режаларига қарши чиққан.
Live
All