Япония маликаси севгиси туфайли унвонидан маҳрум бўлди
World
−
26 October 2021 14434 1 minute
Япония маликаси Мако оддий йигитга турмушга чиқди ва қироллик хонадони аъзоси мақомини йўқотди. Бу ҳақда BBC нашри хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Мако коллежда танишган ошиғи Кэй Комурога турмушга чиққан. Улар аслида 2018 йилда турмуш қуриши режалаштирилган, бироқ баъзи бир сабабларга кўра никоҳ кечиктирилган.
Япония қонунчилигига кўра, император оиласининг аёл аъзолари оддий фуқаро билан турмуш қурганидан сўнг, ўз мавқеини йўқотади, бироқ эркаклар учун бундай қонун йўқ.
Маълум қилинишича, Мако қироллик тўй маросимларини ўтказилишини ҳамда оилани тарк этганидан кейин уларга таклиф қилинадиган пулни рад этган.
Ҳозирда Мако ва Кэй Комуронинг тўйига қарши бўлганлар Токио шаҳрида 100 дан ортиқ киши норозилик намойишларини ўтказмоқда.
Улар пойтахтнинг марказий кўчалари бўйлаб қарийб 2 километр йўл босиб ўтишни режалаштирган. Акция тинч ўтмоқда, чунки унинг иштирокчиларига полиция ходимлари ҳамроҳлик қилмоқда.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August