Янгийўлда такси ҳайдовчиси ўлдирилиб, машинасида ёқиб юборилди
Crime
−
04 October 2023 15885 1 minute
Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Янгийўл туманида Mаtiz такси ҳайдовчиси ўлдирилиб, автомобили ёқиб юборилганлиги ҳақида хабар тарқалди. Ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида QALAMPIR.UZ Бош прокуратура билан боғланди.
Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, бугун, 4 октябрь куни соат 01:30 да Янгийўл тумани ИИБга содир бўлган ҳолат бўйича маълумот келиб тушган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Билдирилишича, айни вақтда малакали ходимлардан иборат тезкор-тергов гуруҳи томонидан жиноятни фош этиш чоралари кўрилмоқда.
Тармоқларда тарқалган хабарларга кўра, воқеа бугун, 4 октябрь куни 02:00 атрофида содир бўлган. Mаtiz бошқарувида 24 ёшли йигит бўлган.
Live
AllTibbiy xizmatlar hajmi 3 karra oshdi
28 August
Maktablarda qamrov 78 foizga oshirildi
28 August