Янгийўлда бегона эркак 8 яшар қизни олиб кетмоқчи бўлди

Local

image

Жорий йилнинг 29 январь куни 12:10 ларда Янгийўл шаҳрида яшовчи 2013 йилда туғилган, 1 синф ўқувчиси С.А. дарсини тугатиб мактабдан чиққан вақтида, унинг ёнига номаълум шахс келган ва у билан суҳбатлашган. Унга ширинлик олиб беришини айтиб, қўлидаги мактаб сумкасини олиб биргаликда бозор томонга ҳаракатланган. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ Матбуот хизмати хабар берди.

Улар бироз йўл юргандан кейин қизалоқ у билан кетмаслигини айтиб, хархаша қилиб йиғлай бошлаган. Шундан сўнг у қизга мактаб сумкасини қайтариб берган ва ўзи йўлда давом этган. Ушбу ҳолат ижтимоий тармоқларда тарқатилган видео хабарларда ҳам акс этган.

Ҳолат юзасидан келиб тушган хабарга асосан шаҳар ИИБ томонидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, суруштирув ишлари бошланган.

Суруштирув давомида қизнинг ота-онаси видео тасвирда акс этган шахсни танимаслигини маълум қилган.

Ҳозирда ушбу шахснинг кимлигини аниқлаш ва ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш юзасидан шаҳар ИИБ ходимлари томонидан суруштирув ишлари давом эттирилмоқда.


Tags

Rate Count

263

Rating

3

Rate this article

Share with your friends