Янги Kia Seltos Ўзбекистондаги MOTORFEST 2026 кўргазмасида намойиш этилди

Business

−

image

200 от кучи, тўлиқ юритма ва мутлақо янги дизайн – иккинчи авлод замонавий шаҳар кроссовери 21–23 октябрь кунлари Тошкентда, CAEx’да тақдим этилди.

Янги Seltos – дадил инновациялар ва мукаммалликка бўлган тинимсиз интилиш тимсоли. Ўзбекистон бозори учун қуввати 200 от кучига тенг 1,5 литрли турбинали бензинли двигатель ва тўлиқ юритма тизимига эга версия кўзда тутилган. Унда классик йўлтанламаснинг шиддатли дизайни нафис интерьер билан уйғунлашган. Модель жиҳозларига панорамали том, проекцияли дисплей ҳамда интуитив тушунарли интерфейсга эга кенг 27 дюймли панорамали мультимедиа дисплейи киради.

Бу Kia учун стратегик муҳим SUV сегментларидан бирида ихчам кроссовернинг иккинчи авлодидир. Унинг ташқи кўринишида бренднинг катта йўлтанламасларига хос жиҳатлар янада кўпроқ намоён бўлди: кенг радиатор панжараси, брендга хос Star Map ёруғлик графикаси ва кузовнинг аниқ чизиқлари ишончли ҳамда юқори технологик қиёфа яратади. Яширин эшик тутқичлари қиёфани янада соддалаштиради, спойлер ва устунларнинг контрастли элементлари эса муаллақ том эффектини алоҳида ифода этади. Горизонтал ва вертикал чизиқларни бирлаштирган орқа томон чироқлари автомобилни визуал жиҳатдан кенгроқ кўрсатади.

Қулайлик ҳаракатланиш вақтида ҳам сезилади: яхшиланган шовқин изоляцияси сафарларни янада сокин, кузовнинг юқори пишиқлиги ва такомиллаштирилган осма созламалари эса янада равон қилади. Ғилдирак базаси 2 690 мм гача узайтирилгани туфайли салон янада кенгроқ бўлди.

Автомобилнинг ҳаракати шаҳар кўчаларида ҳам, шаҳардан ташқарида ҳам янада барқарор ва олдиндан маълум бўладиган даражада бўлиб бормоқда. Пишиқлиги юқори бўлган кузов конструкцияси ва эргономик хавфсизлик ёстиқчалари тизими тўқнашув пайтида ҳайдовчи ва йўловчиларни ҳимоя қилишга ёрдам беради. Ҳайдовчига ёрдам берувчи илғор тизимларнинг тўлиқ тўплами (ADAS) руль бошқаруви пайтида ишончни оширади.

Янги Kia Seltos учун ишлаб чиқарувчининг беш йил ёки 150 000 км йўл босишига – қайси бири аввалроқ юзага келишига қараб, кафолатли хизмат кўрсатиш шартларига риоя қилинган тақдирда кафолати амал қилади.

Янги Kia Seltos’ни муддатли тўлов шартлари асосида харид қилиш мумкин:

  • Бошланғич тўлов 25%  максимал муддат 18 ой
  • Бошланғич тўлов 40%  максимал муддат 36 ой
  • Бошланғич тўлов 60%  максимал муддат 60 ой

Минимал ойлик тўлов 2,33 млн сўмдан бошланади.
* Хизмат кўрсатувчи ҳамкор банклар: “Ўзмиллийбанк” АЖ (Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2021 йил 25 декабрдаги 22-сонли лицензияси), АТИБ “Ипотека-Банк” (Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2021 йил 25 декабрдаги 74-сонли лицензияси), “TBC Bank” АТБ (Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2020 йил 11 апрелдаги 86-сонли лицензияси).
* Автомобиль суғуртасини расмийлаштириш мажбурий шарт ҳисобланади. Суғурта шартлари банк томонидан белгиланади.

Янги Kia Seltos комплектациялари ва нархлари

Luxe – зарур жиҳозлар тўпламига эга бошланғич версия. 17 дюймли ғилдираклар, рефлекторли LED фаралар, сунъий чарм қопламали ўриндиқлар ва руль чамбараги, иситиладиган олд ўриндиқлар, кондиционер, 10 дюймли TFT дисплейга эга рақамли қурилмалар панели, 27 дюймли рангли дисплейга эга мультимедиа тизими, автотураргоҳга жойлаштириш учун олд ва орқа датчиклар, орқа томонни кўриш камераси, 4 дона хавфсизлик ёстиқчаси.

Prestige – Luxe комплектациясига қўшимча равишда – проекцияли LED фаралар, панорамали том қисми ва электр юритмали люк, икки ҳудудли автомат тарзда ишлайдиган иқлим назорати, иситиладиган орқа ўриндиқлар, юкхона эшигининг электр юритмаси, симсиз қувватлаш тизими.

Premium – Prestige комплектациясига қўшимча равишда – интеллектуал круиз назорати, 6 дона хавфсизлик ёстиқчаси, ҳайдовчига ёрдам бериш илғор тизимлари тўплами (ADAS): кўринмас ҳудудда автомобиль билан тўқнашувни олдини олиш тизими (BCA), автомобилни ҳаракатланиш йўл тасмасида ушлаб туриш тизими (LKA), фронтал тўқнашувни олдини олиш тизими (FCA 2), йўл тасмасида ҳаракатланиш ёрдамчиси (LFA 2).

X-Line – Premium комплектациясига қўшимча равишда – 18 дюймли ғилдираклар, X-Line комплектацияларига хос экстерьер ва интерьернинг эксклюзив безак элементлари, иситиладиган спорт услубидаги 3 спицали руль чамбараги, динамик тарзда қарши олиш функциясига эга фаралар ёруғлиги, узатмалар қутисининг электрон селектори (Shift-by-Wire), премиум тоифадаги Bose аудио тизими, сурилиб чиқадиган эшик тутқичлари, Mood Lamp контурли интерьер ёритгичи, автотураргоҳга жойлаштириш учун ён датчиклар, олд ойнага проекцияланадиган дисплей (HUD), олд ўриндиқларнинг вентиляциялаш тизими, орқага ҳаракатланишда тўқнашувнинг олдини олиш тизими (PCA), 4 дона камераларга эга доира бўйлаб кўриш тизими (SVM), қурилмалар панелидаги кўринмас ҳудудларни акс эттирувчи камералар (BVM).

X-Line+ – X-Line комплектациясига қўшимча равишда – тўлиқ юритма (AWD).

Батафсил маълумотлар kia.uz сайтида ва Kia расмий дилерларида.

* МОЛИЯВИЙ МАҲСУЛОТ БЎЙИЧА МАЖБУРИЯТЛАРНИ БАЖАРМАСЛИК ИСТЕЪМОЛЧИ УЧУН МОЛИЯВИЙ ХАТАРЛАРГА ОЛИБ КЕЛИШИ МУМКИН.

Телефон: (+998) 55-500-83-33
Веб-сайт | Facebook | Instagram | Telegram | YouTube

Реклама ҳуқуқи асосида


Author

Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends