Янги қўмита раисига ўринбосар тайинланди
Local
−
02 March 2022 14762 1 minute
Озода Абдуқодировна Парпибоева янги ташкил этилган Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
У бунгача Тошкент вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари вазифасида ишлаб келган.
Аввалроқ Ўзбекистонда Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ташкил этилгани ва Тўрақўрғон тумани ҳокими Зулайҳо Маҳкамова қўмита раиси лавозимига тасдиқлангани ҳақида хабар берган эдик.
Live
All