Янги ҳафта жуда иссиқ бўлади – Ўзгидромет

Interesting

image

Ҳафтанинг биринчи ярмида Ўзбекистон бўйича иссиқ об-ҳаво сақланиб туради. Республика ҳудуди бўйича ҳаво ҳарорати 38-43 даража атрофида, жанубда ва чўл ҳудудларда 44-45 даражагача кўтарилади. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди.

Ҳафтанинг иккинчи ярмида иссиқ кучаяди ва 21-23 июль кунлари кундузи ҳаво 43-45 даражагача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда 47 даражагача исийди. Фақат республика шимолида 23 июлда иссиқ аста-секин 37-42 даражагача пасаяди.

Республиканинг айрим жойларида шамол 15-20 м/с гача кучайиши ва чанг-тўзон бўлиши кутилмоқда. Баъзи жойларда шамол 22-25 м/с гача кучайиши мумкин.

18-24 июль кунлари Қирғизистон ҳудудидан Фарғона вилоятининг тоғолди ва тоғли ҳудудлари бўйича гляциал (муз) сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. 


Tags

Rate Count

1074

Rating

3

Rate this article

Share with your friends