Яна ёнғин, яна “дом” ёнди
Crime
−
09:43 2293 1 minute
Тошкент вилоятининг Чиноз туманида кўп қаватли биноларнинг бирига ўт кетди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, бугун, 22 август куни соат 08:17 да Тошкент вилояти Чиноз тумани “Бунёдкор” МФЙ, Ш. Рашидов кўчасида жойлашган кўп қаватли уйнинг том қисмида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида Тошкент вилояти ФВББга хабар келиб тушган.
Хабарга асосан, ёнғин-қутқарув бўлинмалари воқеа жойига етиб борган ва ёнғинни бартараф этиш ишларини бошлаган.
Қайд этилиҳча, айтилган манзилда кўп қаватли уйдаги барча фуқаролар эвакуация қилинган. Ёнғин соат 09:10 да қуршаб олинган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар ҳақида маълумот ҳали берилмаган.
Бошқармага кўра, ҳозирда вазият тўлиқ назоратга олинган бўлиб, қўшимча маълумотлар тақдим этилиши билдирилган.
Live
All