Яна бир жаҳон юлдузи Осиёда ўйнаши мумкин

Sport

image

Франция терма жамоаси собиқ футболчиси Франк Рибери Қатарнинг “Ал-Садд” клубига ўтиши мумкин. Бу ҳақда Кicker нашри маълум қилди.

“Бавария” ярим ҳимоячиси фаолиятини пул борасида анча сахий ҳисобланадиган араб клубида давом эттириши мантиққа яқин. Бундан ташқари, бу клубда машҳур футболчилар Хави ва Габи ҳам тўп тепмоқда.

Франциялик футболчининг ёзда “Ал-Садд”га ўтиши унинг ҳозирги жамоасига ҳам муаммо келтирмайди. Сабаби айни пайтда футболчи мюнҳенликлар таркибида кўпроқ заҳирада қолиб кетмоқда.

Маълумот учун, Рибери 2007 йилдан бери “Бавария” шарафини ҳимоя қилади. Жорий мавсум 36 ёшли франциялик Бундеслиганинг 21та учрашувида майдонга тушиб, 4та гол урди ва 3та голли пас берди.


Author

Rate Count

33

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends