Яна бир мамлакатда коронавируснинг Жанубий Африка штамми аниқланди
World
−
16 March 2021 5620 1 minute
Россияда коронавируснинг Жанубий Африка штамми аниқланди. Бу ҳақда
Роспотребнадзор хабар берган.
Хабар қилинишича, Россия Федерациясида SARS-CoV-2 изолатлари мониторинги доирасида эпидемиологик вазиятни ҳисобга олган ҳолда текширувдан ўтказиладиган шахслардан 8,1 мингдан ортиқ клиник материал намуналари тўпланган.
Роспотребнадзорнинг аниқлик киритишича, мамлакатда 28 ҳолатда коронавируснинг "британча" штамми, 2 ҳолатда Жанубий Африка штамми аниқланган.
Қайд этилишича, коронавируснинг "бразилча" штамми аниқланмаган.
"16 та ҳолатда бошқа мутациялар аниқланди", дейилган хабарда.
Таъкидланишича, мониторинг давом этмоқда, вазият кафедра назорати остида.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August