Яманда тошқинлар 77 кишининг умрига зомин бўлди

World

image

Яманда давомли кучли ёмғирлар ва сув тошқинлари оқибатида икки ҳафтада 77 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда БМТнинг Гуманитар масалалар бўйича мувофиқлаштириш бошқармаси (Г) ҳисоботида айтилади.

Ҳисоботда қайд этилишича, табиий офатдан 28 июлдан 10 августгача жами 35 минг киши жабр кўрган, уларнинг аксарияти уйларини тарк этган.

Яманнинг 16 вилоятидаги 85 туманда кучли ёмғир ва сув тошқинлари содир бўлди.

БМТ бошқармаси Яманда кучли ёмғир 20 августгача давом этишини тахмин қилмоқда.

Қайд этиш керакки, дунёнинг энг қашшоқ давлатларидан бири Ямандаги гуманитар инқироз қўрқинчли даражага етган.


Rate Count

57

Rating

3

Rate this article

Share with your friends