Яқин 15 йил ичида дунё янада тез ўзгаради – Меркель

World

image

Германия канцлери Ангела Меркелнинг таъкидлашича, коронавирус пандемияси унинг бутун ҳукмронлиги даврида Германиянинг энг жиддий муаммосига айланган. 

"Ҳозирда биз соғлигимиз ва ҳаётимизга таҳдид соладиган, ҳаёт тарзимизни ўзгартирадиган энг катта муаммо — пандемия билан курашмоқдамиз", деган у. 

Унинг сўзларига кўра, у Ҳукумат раҳбари сифатида дунёдаги жиддий ўзгаришларга гувоҳ бўлмоқда. 

"Яқин 15 йил ичида дунё янада тезроқ ўзгаради", деган Меркель.

Аввалроқ, Меркель коронавирус пандемиясининг қийин кунлари ҳали олдинда, деб башорат қилганди. 

Сўнгги маълумотларга кўра, Германияда коронавирусга чалинганлар 2,02 млндан ошган. Мамлакатда 1,66 млн киши коронавирусни енгган. 45 минг 705 нафар бемор вирус қурбони бўлган.


Rate Count

160

Rating

3

Rate this article

Share with your friends

News on the topic