World Bохingʼга биринчи ўзбек раҳбар сайланди

Sport

−

image

Ўзбекистон бокс федерацияси бош котиби Миршоҳид Тиллабоев World Boxing халқаро ташкилоти вице-президенти этиб сайланди. У Панамада бўлиб ўтган ташкилот конгрессида ўтказилган сайловда катта устунлик билан ғалаба қозонди. Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси хабар берди.

Маълум қилинишича, сайловда жаҳоннинг 95 та миллий бокс федерацияси вакиллари иштирок этган. Овоз бериш жараёнида Миршоҳид Тиллабоев ўз рақибларидан сезиларли даражада кўп овоз тўплаган.

Қайд этиш жоизки, мазкур тайинлов Ўзбекистон вакилининг халқаро бокс бошқарувидаги нуфузини ошириш билан бирга, мамлакат бокс мактабининг жаҳон миқёсидаги мавқеини мустаҳкамлашда ҳам муҳим аҳамият касб этади.

Маълумот учун, Миршоҳид Тиллабоев Ўзбекистон бокс федерацияси бош котиби лавозимида фаолият юритиб келмоқда.
 


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends