21 яшар қиз ўз уйида ўлдириб кетилди
Local
−
21 June 2019 23920 1 minute
Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳрида 21 яшар аёл аёлнинг жасади қотиллик аломатлари билан топилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги хабар бермоқда.
Жорий йилнинг 18 июнь куни вақтинча Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида ижарада яшаган 21 ёшли Ў.А. исмли аёлнинг жасади қотиллик аломатлари билан уйидан топилган. Ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни марҳума Ў.А.нинг таниши Мирзаобод тумани Боғистон маҳалласида яшовчи, муқаддам судланган 26 ёшли А.И. рашк оқибатида содир этганлиги аниқланиб, ушланган.
ИИВдан маълум қилишларича, айни вақтда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Live
AllOzon teshigi rekord darajada kengaydi
06 November
Oktyabrda inflyatsiya 0,6 foizni tashkil etdi
06 November
O'zbekistonda piyoz narxi nega oshgani aytildi
06 November