Вирус қурбонлари сони 100 дан ортди. ЖССТ хавф даражасини оширди
World
−
28 January 2020 10804 1 minute
Хитойдаги янги 2019-nCoV коронавируси билан касалланганлар сони катта тезликда ошиб боряпти. Бугунга келиб вирус билан касалланганлар 4515 га етди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.
Хитой Миллий соғлиқни сақлаш комиссияси вирусдан ҳалок бўлганларнинг 106 нафарга етганини маълум қилди. Маълумот учун, кеча касалланганлар 2,8 мингдан ортиқни, қурбонлари 81 нафарни ташкил қилаётганди.
Хитойдаги янги коронавирус тез суръатларда тарқалиш билан халқаро миқёсда хавф сола бошлади. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти шундан огоҳлантирди.
ЖССТ мутахассислари вируснинг тарқалиш хавфини “ўртамиёна”дан “юқори”гача оширишди. Таъкидланишича, шу вақтгача вируснинг тарқалиш хавфи Хитой учун жуда юқори, минтақавий кўламда юқори ва халқаро даражада ўртамиёна деб ҳисоблаб келинаётганди.
Коронавирус ҳар куни бирор янги давлатга кириб боряпти. Жумладан, вирус билан касалланиш ҳолатлари Камбожа, Гонгконг, Макао, Тайвань, Таиланд, Япония, Жанубий Корея, АҚШ, Вьетнам, Сингапур, Непал, Франция, Австралия ва Малайзияда қайд қилинган.
Live
AllOzon teshigi rekord darajada kengaydi
06 November
Oktyabrda inflyatsiya 0,6 foizni tashkil etdi
06 November
O'zbekistonda piyoz narxi nega oshgani aytildi
06 November