Вильнюсда чиқинди муаммоси сабаб фавқулодда ҳолат эълон қилиниши мумкин
World
−
09:13 808 2 minutes
Литва пойтахти Вильнюсда энг йирик чиқинди инқирози ёқасида қолди – мамлакатда давлат даражасидаги фавқулодда ҳолат жорий этишга тайёргарлик кўрилмоқда. Бу ҳақда “Взгляд” газетаси ёзмоқда.
“Вильнюсда сассиқ ҳид анқиди. 2026 йилнинг июль ойига келиб қайта ишланмаган чиқиндилар ҳажми 20 минг тоннадан ошиб кетди. Чиқиндилар биноларни, очиқ майдонларни ва олиб борувчи йўлларнинг четларини эгаллаб олди”, деб ёзади нашр.
Манба маълумотларига кўра, Литва пойтахтида чиқинди билан боғлиқ муаммолар 2025 йилнинг апрель ойида, шаҳар учун асосий бўлган чиқиндиларни қайта ишлаш заводида ёнғин содир бўлганидан сўнг бошланган. Ўшанда корхона оператори – Energesman компанияси муаммони ҳал қилишга ваъда берган, бироқ маблағ етишмаслиги сабабли бунинг уддасидан чиқа олмаган. Ўшандан бери завод фаолиятини тиклагани йўқ, аҳоли томонидан чиқинди “ишлаб чиқариш” эса тўхтаб қолгани йўқ. Литванинг пойтахт минтақаси ҳар куни қарийб 700 тонна чиқинди чиқаради ва бу масса ўсишда давом этмоқда.
Energesman майдони тепасида тарқалган сассиқ ҳид бутун Вильнюсни эгаллаган. Асосий омбор тўлиб кетгани сабабли чиқиндиларни яширинча аҳоли яшайдиган маҳаллаларга олиб чиқа бошлашган. Аҳоли норозилик билдира бошлагач, ҳокимият органлари чиқинди муаммосини ҳал қилишга киришган – ишчилар чиқинди майдонларини кечалари тозаламоқда.
Шу билан бирга, жорий йилнинг май ойида Energesman заводни модернизация қилиш бўйича VAATC’нинг 14 миллион евролик танловида ғолиб чиққани маълум бўлди. Бироқ амалдорлар пуллар фирманинг эски қарзларини ёпишга кетишидан шубҳаланиб, дастлабки аванс тўловларини блоклаб қўйган.
Live
All