Венгрия Бош вазири Ўзбекистонга келади
Local
−
27 March 2021 6201 1 minute
Жорий йилнинг 30 март куни Венгрия Бош вазири Виктор Орбан Ўзбекистонга ташриф буюради. У Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашади.
Маълумотларга кўра, музокаралар икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлашга ва коронавирус пандемияси ҳамда у келтириб чиқарган иқтисодий инқирозга қарши глобал кураш масалаларига қаратилади.
Венгер бизнесменлари делегацияси Орбанга ҳамроҳлик қилади. Улар Ўзбекистон томони билан иқтисодий ва савдо имкониятларини муҳокама қилади.