Вашингтонда ҳам 1 сентябрь Ўзбекистон мустақиллиги куни деб эълон қилинди
Local
−
13:28 601 1 minute
АҚШ пойтахти Вашингтон шаҳри 1 сентябрни Ўзбекистон Мустақиллигининг 35 йиллиги куни деб эълон қилди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг ушбу мамлакатдаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Фурқат Сиддиқов ўзининг Х’даги саҳифасида маълум қилди.
“Мэр Мюриэл Баузерга Вашингтонда (Колумбия округи) Ўзбекистон Мустақиллиги кунини эътироф этгани учун миннатдорлик билдирамиз. Ушбу мазмунли дўстлик ва ҳурмат ишораси учун ташаккур”, дейди элчи.
Фурқат Сиддиқов шаҳар мэрининг тегишли ҳужжатини ҳам илова қилган.

“Биз бутун дунёдаги ўзбек жамоатчилигига қўшилиб, Ўзбекистон Мустақиллиги кунини нишонлаётганимизни ҳамда халқларимизни бирлаштириб турувчи абадий дўстлик, шериклик ва муштарак интилишларни эъзозлашимизни инобатга олиб, мен, Вашингтон шаҳри мэри 2026 йил 1 сентябрь кунини Вашингтон шаҳрида “Ўзбекистон мустақиллиги куни” деб эълон қиламан”, дейилади ҳужжатда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШнинг йирик иқтисодий ва технологик марказларидан бири – Сиэтл шаҳри мэри Кэти Б.Уилсон 2026 йил 1 сентябрни шаҳарда расман “Ўзбекистон Мустақиллиги куни” деб эълон қилганди.
Live
AllTibbiy xizmatlar hajmi 3 karra oshdi
28 August
Maktablarda qamrov 78 foizga oshirildi
28 August