Ўзгидромет уч вилоят аҳолисига шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
Interesting
−
15 June 2022 53352 1 minute
Гидрометереология хизмати маркази жорий йилнинг 15-17 июнь куни кутилаётган ёмғирлар ёғиши сабабли Фарғона водийсининг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел келиши бўйича огоҳлантириш билан чиқди.
Унга кўра:
Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;
Фарғона вилояти: Сўх, Фарғона, Бешариқ туманларида;
Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонабод шаҳрида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
“Тоғолди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқароларни, дам олувчиларни ҳамда тоғли худудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчиларни эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўраймиз”, дейилади марказ ахборотида.
Live
All26 October
26 October