Ўзгидромет тезкор огоҳлантириш билан чиқди

Local

image

Бугун, 27 октябрь куни Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида кучли шамол ва чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди. 

Маълум қилинишича, кундуз куни Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий вилоятида баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.

“Мазкур ҳудудлар аҳолиси ҳамда меҳмонларидан эҳтиёт чораларини кўришларини сўраймиз”, дейилади хабарда. 

Ўзгидрометнинг таъкидлашича, бундай об-ҳавода фуқаролар очиқ ҳаводаги фаолиятини қисқартириши, хонадан ташқарига чиққанда ниқоб тақиши керак.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends