Ўзгидромет шошилинч огоҳлантириш билан чиқди

Local

image

Жорий йилнинг 29-30 ноябрь ва 1 декабрь кунлари “Қамчиқ” довонида кучли қор ёғиб, кўринувчанлик даражаси кескин пасайиши кутиляпти. Гидрометеорология хизмати маркази шундай огоҳлантириш билан чиқди.

Маълум қилинишича, А-373 “Тошкент – Ўш” автомобиь йўлининг “Қамчиқ” довони худудида қор ёғиши, вақти–вақти билан кучли ёғингарчилик, туман кузатилиши, кўринувчанлик 50 м гача пасайиши, шамол тезлиги 17–20 м/с гача кучайиши, автойўлда қор уюмлари юзага келиши мумкин.

Шунингдек, Тошкент вилояти Оҳангарон тумани, Бўстонлиқ туманидаги Чотқол тизмасининг “Чимён” тоғлари табиий ҳудуди бўйлаб қор кўчиш хавфи эълон қилинади.


Rate Count

1757

Rating

3

Rate this article

Share with your friends