Ўзгидромет аҳолига шошилинч ахборот билан чиқди 

Local

image

Жорий йилнинг 29 июлидан 1 августигача кутилаётган ёмғирлар ёғиши сабабли, Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди. 

Маълумотга кўра, 29 июлдан 1 августгача кутилаётган ёмғирлар ёғиши сабабли, тоғолди ва тоғли ҳудудларда:

Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўртачирчиқ, Юқоричирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;

Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;

Фарғона вилояти: Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

“Тоғолди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқароларни, дам олувчиларни ҳамда тоғли худудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчиларни эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўраймиз”, дейилади хабарда.


Rate Count

2937

Rating

3

Rate this article

Share with your friends