Uzcard карталарини Россияда ҳам ишлатиш мумкин бўлади
Local
−
28 March 2019 7227 1 minute
Халқаро молия-банк форуми доирасида Uzcard-"Мир" кобейжинг карталарини чиқариш бўйича шартнома имзоланди, дея хабар берди ўз сайтида Ягона умумреспублика процессинг маркази.
Эндиликда Россиянинг "Мир" карталаридан Ўзбекистон ҳудудида фойдаланиш мумкин.
"Мир" тўлов тизими билан ҳамкорлик чет эллик туристлар ва Ўзбекистон тадбиркорларининг имкониятларини кенгайтиради.
"Мир" тизими Maestro, JCB ва UnionPay сингари энг йирик халқаро тизимлар билан биргаликда карталар чиқаради.
Қайд этилишича, ҳозирда иккала тўлов тизими ҳамкорлигида Россия банклари инфратузилмасида Uzcard карталари қабул қилинишини таъминлаш режалаштирилмоқда.
Live
All