Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили ўзгарди

Local

image

Улуғбек Хидирович Лапасов Ўзбекистон Республикасининг Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги доимий вакили лавозимига тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Тайинловга қадар у Ўзбекистон Республикасининг Женева шаҳридаги БМТ бўлинмаси ва бошқа халқаро ташкилотлардаги доимий вакили лавозимида ишлаган.

Улуғбек Лапасов 1982 йилнинг 14 октябрида Самарқанд шаҳрида туғилган. 2000 - 2005 йилларда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг бакалавриат босқичини, 2005 - 2006 йилларда Франциядаги Jean Moulin Lyon 3 университетининг магистр босқичини тамомлаган. 2018 йилдан Ўзбекистон Республикасининг Бирлашган миллатлар ташкилоти Женевадаги бўлими ва бошқа халқаро тузилмалардаги доимий вакили, 2022 йилдан БМТнинг инсон ҳуқуқлари кенгаши вице-президенти бўлиб ишлаб келган.

Маълумот учун, аввал Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили Бахтиёр Ибрагимов эди. У 2017 йилнинг май ойида ушбу лавозимига тайинланган. 2020 йилнинг апрель ойида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг фармонига биноан Ибрагимовга Фавқулодда ва мухтор элчи дипломатик мартабаси берилган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends