Ўзбекистоннинг бир қанча ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди

Interesting

−

image

Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд, Жиззах, Тошкент вилояти ва Наманган вилоятининг айрим ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди. Бу ҳақда Ўзгидромет маълум қилди. 

Жорий йилнинг 7-8 февраль кунлари А-373 “Тошкент – Ўш” автойўлининг “Қамчиқ” довонидан ўтган қисмида қор ёғиши, вақти-вақти билан кучли ёғингарчилик ва туман кузатилиши, кўринувчанлик 50 м гача пасайиши, шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши оқибатида автойўлда яхмалак ва қор уюмлари юзага келиши мумкин.

6-12 февраль кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгариши сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида, жумладан:    

•  Қашқадарё вилояти: Дехқонобод, Китоб, Қамаши, Шаҳрисабз туманларида;     

•  Сурхондарё вилояти: Бойсун, Қумқўрғон,Сариосиё, Узун туманларида;     

•  Самарқанд вилояти: Булунғур, Нуробод, Қўшробод, Самарқанд, Ургут туманларида;     

•  Жиззах вилояти: Бахмал, Зомин туманларида;     

•  Тошкент вилояти: Бўстонлиқ, Паркент, Оҳангарон туманлари (Чотқол тизмаси тоғлари);     

•  Наманган вилояти: Поп туманида қор кўчиш хавфи элон қилинади.

“Тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан, эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўраймиз”, дейилади хабарда.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends